Буюк Британия ҳукуматининг Яқин Шарқ бўйича вазири Исроил келгиндилари томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга қарши уюштирилган ҳужумларни «даҳшатли» деб атади.
У Исроил ҳукуматини у ердаги фаластинликларни ҳимоя қилишга ҳамда келгиндилар зўравонлигининг олдини олиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун амалий чоралар кўришга чақирди.
Бу июл ойи охирида исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида рўй берган ўлим билан якунланган тўқнашувдан кейин Наблус яқинидаги Фаластин қишлоқларига қарши содир этилган бир қатор ҳужумлар ортидан янгради. Бу ҳужумлар ўша тўқнашув учун қасос сифатида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.
Ўша тўқнашувда тўрт нафар фаластинлик ва икки нафар исроиллик ҳалок бўлган, улар орасида яқин атрофдаги Ҳават Гилад келгиндилар манзилгоҳининг исроиллик қоровули ҳам бор эди.
Ғарбий Соҳилдаги исроиллик келгиндилар манзилгоҳлари ҳам Исроил қонунчилиги, ҳам халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ноқонуний ҳисобланади.
BBCнинг Яқин Шарқ бўйича мухбири Люси Уиллиамсон зўравонликлар ҳақида у ерда яшовчилардан бири билан суҳбатлашиш учун Ҳават Гилад манзилгоҳига камдан-кам ҳолларда бериладиган рухсат билан ташриф буюрди.
Vebsahifamiz:
https://www.bbc.com/uzbek
Обуна бўлинг -
https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
Видеога изоҳлар сараланади. Ҳақорат, туҳмат, зўравонликка чақирув, реклама ва спам мазмунидаги изоҳларни ўчириш ҳуқуқимизни ўзимизда қолдирамиз. Афсуски, бизда изоҳларни ўз вақтида чиқариш имконияти йўқ, шу боис билдирган фикрларингиз шу заҳоти чоп этилмаслиги мумкин. Тўғри тушунганингиз учун ташаккур!
#bbcuzbek
#yangiliklar #uzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek
Вебсаҳифамиз -
bbc.com/uzbek
Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон